Самандар Шукуриллаев: Барчадан узр сўрайман
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 16-турида “Машъал” сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлди ва ўз футболчиси Самандар Шукуриллаевнинг автоголи эвазига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Беллашувдан сўнг автогол муаллифи автогол учун барчадан узр сўради.
“Бугунги баҳс жуда қийин бўлди. "Бунёдкор" билан ўйинда кўп куч йўқотдик. Голга келадиган бўлсак, мен тўпни қайтармоқчи эдим, аммо тўп дарвозамиз тўрига бориб тушди. Жамоадошларимдан барча барчадан узр сўрайман. Кейинги учрашувларда, албатта хатони тўғрилайман”, - деди Шукуриллаев.
Фикрлар