Самарқанд ва Москва футбол ассоциациялари ўртасида меморандум имзоланди
Самарқанд футболи ривожи йўлида яна бир муҳим қадам ташланди. Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига Москва футбол федерацияси президенти Александр Старцев раҳбарлигидаги делегатлар ташриф буюриб, дастлаб 28 октябр куни «Динамо» - «Насаф» учрашувини кузатишди. Сўнг уч кун давомида Самарқанддаги футбол инфратузилмаси, вилоятдаги футбол мактаби, академия ва ёш футболчиларга яратилган шароитлар билан танишиб чиқишди.
Ташриф якунида Москва футбол федерацияси президенти Александр Старцев ва Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Нодир Мардонов, «Динамо» ПФК бош директори Дилшод Шарофутдинов, «Азур» ФК раҳбари Заур Раҳматов иштирокида меморандум имзоланди. Ушбу келишувда ўзаро мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш, ўртоқлик ўйинлари, ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳамда ёш футболчилар маҳоратини ошириш учун мусобақалар ташкил қилиш кўзда тутилган.
"Динамо" матбуот хизмати.
Фикрлар