Сампаоли "Сантос" бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
Хорхе Сампаоли "Сантос" клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Globoesport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли аргентиналик мутахассис жамоани бундан роппа-роса бир йил олдин қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа жорий мавсум Бразилия чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
Таъкидлаш керакки, Сампаолининг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган эди.
Айрим маълумотларга қараганда Сампаоли “Сантос” президенти билан келиша олмагани боис ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан.
Фикрлар