"Сан-Сиро" VIP-ўриниқлари Златан Ибрагимович футболкасига бурканди (ФОТО)

А Серия 22-тури доирасидан ўрин олган "Милан" "Верона" ўйинини шамоллаш сабабли ўтказиб юборган Златан Ибрагимович учрашувдан олдин ғайриоддий ишга қўл урди.

Маълумотларга кўра, 38 ёшли Златан стадион VIP-ўриндиқларининг 28 тасини банд қилиб, уларга ўзининг либосини кийдиртириб қўйди. Sky Sport Italia нашрига кўра, бу ишни у жамоадошлари уни борлигини ҳис этишлари учун қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович "Милан" сафига январь ойида келиб қўшилган эди. Ортда қолган давр мобайнида швед 5 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!