Санъат Шихов собиқ жамоасига қайтди

Ўтган мавсум Улуғбек Бақоев қўл остидаги "Сўғдиёна" жамоасида тўп сурган Санъат Шихов "Бухоро" йиғинига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, бухороликлар тез орада футболчи билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Шихов 2017-2018 йиллари "Бухоро" сафида  ўйнаган.

Ўтган мавсум ярим ҳимоячи 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)