Санчеc олдида бир неча таклифлар бор
Алексис Санчеcнинг "Интер" билан шартномаси якунланди. Эронлик Меҳди Таремини ўз сафига қўшиб олган "нераззурилар" тажрибали ҳужумчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, Чили терма жамоаси тўпурари жорий мавсум аввалида Италия жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолаганди.
35 ёшли ҳужумчи олдида турли қитъалардан таклифлар бор: "Ривер Плейт" (Аргентина), "Трабзонспор" (Туркия), "Удинезе", "Парма" (Италия), "Интер Майами" (АҚШ).
Санчес ушбу мавсумда "Интер" сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритган ва 5 маротаба шерикларига ассистентлик қилган.
Фикрлар