Санчеш фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум
Ренату Санчеш фаолиятини "Милан" клубида давом эттирадиган бўлди. Узоқ муддатдан бери давом этаётган музокаралар ниҳоят якунланиш арафасида.
Португалиялик ярим ҳимоячи "Лилль" билан шартномаси узайтирмаслиги ҳақида аввалроқ хабар берганди. Санчешнинг Франция жамоаси билан амалдаги битими 2023 йилнинг июнь ойида якунига етади.
24 ёшли футболчи "Лилль" сафида 91 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол киритишга муваффақ бўлган.
Фикрлар