Санчо “Боруссия”га қайтиш арафасида
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жейдон Санчо ёзда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда Sky Спортс.
Манба маълумотларига кўра, 26 ёшли инглиз яна Германия жамоасида ўйнашга тайёрлигини билдирган. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, шунинг учун у ёзда эркин агент сифатида "Боруссия"га қўшилиши мумкин.
Санчо 2017 йилдан 2021 йилгача, шунингдек, 2023/2024-йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида Дортмунд жамоасида ўйнаган. У "арилар" сафида барча мусобақаларда 158 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 67 та голли узатмани амалга оширган.
Жорий мавсумда Санчо "Астон Вилла"да ижара асосида ўйнамоқда. 31 ўйинда ҳужумчи гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt футболчининг трансфер нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар