Сане "Бавария"дан кетмоқчи

"Бавария" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лерой Сане жорий мавсум охирида клуби рўйхатини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Sport.es" хабар бермоқда.

Манбага кўра, германиялик вингер унга қизиқиш билдираётган  "Барселона"га ўтишни истамаяпти. Лерой асосий таркиб кафолатланадиган жамоага ўтмоқчи. "Ливерпуль"да эса бу имконият мавжуд.

Германиялик футболчида "Туманли Альбион" тажрибаси бор. У аввал "Манчестер Сити"да ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Сане Бундеслиганинг жорий мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва шерикларига 11 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!