Сане бир йилдан сўнг яна Бундеслигада гол урди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби футболчиси Лерой Сане Бундеслигадаги узоқ кутилган голини нишонлади.Кеча "Бавария" Германия чемпионатининг 8-тури доирасида “Бохум”ни мағлуб этди – 5:0.

Венсан Компани жамоасида тўртинчи голни 65-дақиқада Лерой Сане киритди. Эътиборлиси, 28 ёшли футболчи учун бу Бундеслигадаги сўнгги бир йил ичида киритган илк гол бўлди. Германиялик футболчи бундан аввал сўнгги марта Бундеслигада 2023 йил 28 октябрь куни гол урганди. Ўшанда у “Дармштадт” билан учрашувда (8:0) дубль қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане жорий мавсум "Бохум" билан ўйингача икки марта гол урди. Ушбу голларнинг ҳар иккаласи ҳам Чемпионлар лигаси доирасида ("Реал Мадрид" ва "Динамо Загреб" билан ўйинларда) киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!