Санжар Файзиев ҳам ўз ишини аъло даражада бажарди
Ads
Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида эркаклар ўртасида "Фьючерс" мусобақасининг иккинчи даврасида ҳамюртимиз Санжар Файзиев ўз омадини синаб кўрди.
 
Мазкур босқичда теннисчимизга америкалик Дастий Бойер қаршилик кўрсатди. Уч сет давом ўйинда Санжар қийнчилик билан 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
Шу тариқа, С.Файзиев Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг чорак финалида япониялик Рио Ногутига қарши кортга чиқадиган бўлди.