Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Санжар Раҳмонов ғалаба қозонди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Профессионал боксчимиз АҚШлик рақибини мағлуб этди.

Профессионал боксчимиз Санжарбек Раҳмонов  АҚШнинг Невада штатида навбатдаги жангини ўтказди. Унга мезбон боксчи Андре Бирд рақиблик қилади. Юртдошимиз ушбу жангда ажойиб ҳаракатлари билан рақиби устидан ғалаба қозонди. Жангнинг 4 раунди якунлангач, рақиб томон жангни тўхтатишни лозим топди. Мазкур жанг Санжарнинг профидаги фаолияти мобайнидаги 12 ғалабаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз: Санжар бугунги жангига қадар, проф рингда 14 та жанг ўтказган. Уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 2 маротаба мағлуб бўлган ва 1 та дурангга эришган. Бирд эса 18 маротаба жанг қилган. Уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (1 та нокаут). 8 маротаба мағлубият ва 2 бора дуранга эришган эди. Бугун, у фаолиятидаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ