Санжар Турсуновдан илк қадам ва у кейинги босқичда

Иорданиядаги лицензион турнирнинг бугунги дастуридан ўрин олган жангларда ҳамюртимиз Санжар Турсунов (-91 кг) ҳам рингга кўтарилди.

У ироқлик Тариқ Муҳаммад Рабеаҳ билан чорак финал босқичига чиқиш учун баҳс юритди. Хабарингиз бор, бу вазн тоифасига ҳам 4 та йўлланма тикилган.

Ҳамюртимизга қуръа нисбатан қулай келган, десак янглишмаган бўламиз. Сабаби, у финал остонасига қадар у қадар жиддий рақиблар билан тўқнаш келмайди. Чунки, бу вазннинг етакчилари қозоғистонлик Василий Левит ҳамда жанубий кореялик Хёнг Кю Ким билан финалга қадар йўллари кесишмайди. Лекин бу бир тахмин холос. Аслида, бундай муҳим мусобақада ҳар қандай рақибдан жиддий хавф кутиш мумкин.

Жангда Санжар тўлиқ устунлик қилди. У илк раунддан бошлаб, биринчи рақамда ҳаракат қилди ва аниқ зарбаларни кўплаб йўллади. Якунда, ғалабани қўлга киритиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!