Санти Касорла "Ал-Садд" сафида дебют голини урди (видео)

Яқиндагина “Вильярреал”дан Қатарнинг “Ал-Садд” клубига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Санти Касорла кеча янги жамоасида дебют голини урди.

35 ёшли испаниялик футболчи Қатар юлдузлари кубоги ярим финалидан ўрин олган “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўйиннинг 71-дақиқасида ажойиб тарзда гол урди. Якунда Хави жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қуйида ушбу беллашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!