"Ал-Иттиҳод" истеъфога чиқарган Нуно Эшприту Санту АПЛга қайтиш арафасида турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, португалиялик мутахассис билан "Ноттингем Форест" музокаралар олиб бормоқда ва томонлар деярли келишувга эришди. Тез орада шартноманинг батафсил маълумотлари чиқади. 

"Ноттингем Форест" АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Клуб Стив Купер қўл остида мазкур мавсум 17 та ўйинда майдонга тушиб, 9 марта мағлубиятга учради. Мураббий тез кунларда ўз лавозимидан озод бўлиши кутилмоқда. 

Сантуга Англия футболи бегона эмас. У фаолияти давомида "Вулверхэмптон" ва "Тоттенхэм" каби жамоаларда ишлаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!