Сардор Азмун "Байер"ни тарк этиши мумкин

Эронлик ҳужумчи Сардор Азмун жорий трансфер ойнасида “Байер”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Kicker" нашри хабар бермоқда.

Сардор ёзда жамоани тарк этса, клуб ҳужум чизиғига янги ўйинчи излай бошлайди.

Азмун 2022 йилнинг январида Леверкузен жамоасига ўтган эди. Унинг трансфери учун "Байер" "Зенит"га 2,5 миллион евро тўлаган. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг ўрталаригача ҳисобланади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда 28 ёшли осиёлик футболчи Бундеслигада 23 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!