Сардор Азмун Ромариньога етиб олди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Эрон - Қатар учрашуви 4:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. 

Биринчи бўлиб, 17-дақиқада Алмоез Али Қатарни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 42 ва 48-дақиқаларда Сардор Азмун голлар уриб, форсларнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ўйиннинг 65 ва 90+8 Муҳаммад Моҳеби дубл қайд этиб, ҳисобни йириклаштириб қўйди.

Шу тариқа, Азмуннинг Эрон терма жамоасидаги голлари сони 55 тага етди ва футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири Ромариньога етиб олди. Форс футболчиси энг яхши тўпурарлар орасида 38-ўринни эгаллади.
Эронлик юлдуз навбатдаги голи орқали Самюэль  Это'О ва Габриэль Батистутага етиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!