Сардор Рашидов "Қувайт СК"дан пулларини ундириб олди

  • 29 марта, 2023, 19:54
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси халқаро FIFPRo ташкилоти ҳамкорлигида Сардор Рашидовнинг собиқ жамоаси - Қувайтнинг “Қувайт СК”дан футболчимиз олдидаги қарздорликни ундиришда амалий ёрдам кўрсатди.

Tecno

рашидов1

Икки йил давом этган баҳсли жараёнда аввало ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш палатаси DRC “Қувайт СК”дан футболчимиз фойдасига пул ундириш бўйича қарор чиқарди. Қарордан норози бўлган клуб Халқаро Арбитраж Суди CASда “Қувайт СК” ўз аризасини қайтариб олганлиги сабабли мурожаат қаноатлантиришсиз қолдирилди.

Бугунги кунга келиб “Қувайт СК” футболчимиз олдидаги молиявий қарздорликни тўлиқ бартараф этди. Бу хусусида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию