Сарри: Игуаинга пандемия жиддий зарба бўлди
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри шогирди Гонсало Игуаиннинг "Лечче"га қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди.
Ушбу баҳсда аргентиналик футболчи 77-дақиқада майдонга тушиб, 83-дақиқада гол киритишни уддалади.
Карантин талаблари жорий этилганига қарамасдан футболчи Италияни тарк этиб, коронавирус юқтириб олган онасига ғамхўрлик қилиш учун Аргентинага қайтиб кетган эди.
"Игуаин шахсий ҳаётида қийин даврларни бошидан ўтказди. Пандемия унга жиддий зарба бўлди. Ҳозир у ўзига келиб, ўйинини тиклаб бораётганидан хурсандман. У мавсум сўнгида бизга кўп нарсалар беради", - дейди Сарри.
Фикрлар