"Сассуоло" футболчиси бу мавсум ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Сассуоло" Италия чемпионати 25-турида "Рома"ни ўз майдонида қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Мезбонлар ярим ҳимоячиси Доминико Берарди иккинчи бўлимда Ҳамед Траорега голли узатма амалга оширди. 

Шу тариқа, 27 ёшли плеймейкер жорий мавсум А Сериядаги ассистлари сонини 10 тага етказиб қўйди. Шунингдек, унинг ҳисобида 10 та гол ҳам мавжуд. 

Қизиғи, Берарди бу мавсум "кучли бешлик" чемпионатлари доирасида гол+пасс тизимида 10+10 очко тўплаган биринчи футболчига айланиб олмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!