Сатпаев Испанияга йўл олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” коуби ва Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевни ўз сафига қўшиб олишга яна бир даъвогар пайдо бўлгани маълум қилинди.

Transfert Radar нашри маълумотига кўра, қозоғистонлик футболчи ўтган мавсумда Сегунгада ғолиб чиқиб, Ла Лигага қайтган Испаниянинг “Расинг” клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Сатпаевни келаси мавсум учун ижарага бериш варианти кўриб чиқилмоқда. Хабар қилинишича, ҳозирда “Расинг” қозоғистонлик футболчи учун курашда фаворитга айланган.

Эслатиб ўтамиз, Сатпаев “Челси”нинг асосий таркиби билан мавсумолди тайёргарликларини ўтказмоқда. У лондонликларнинг Австралия ва Осиёдаги сафари давомида Дастан бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этди ва Англия гранди сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Аввалроқ ОАВ французларнинг “Страсбур” ва Англиянинг “Халл Сити” клублари Дастан Сатпаевни ижарага олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!