Сатпаев жамоаси муҳим ўйин олдидан 14 футболчидан айрилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон терма жамоасининг 18 ёшли  ҳужумчиси Дастан Сатпаев ўйнаётган Англиянинг «Бёрнли» клуби навбатдаги сафар учрашуви олдидан  жиддий йўқотишларга дуч келди. 

Чемпионшип доирасида «Линкольн Сити»га қарши беллашувда жамоа 14 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди. 

Бу ҳақда британиялик журналист Мэтт Скрафтон ижтимоий тармоқ X орқали маълум қилди.

- Турли жароҳатлар ёки рўйхатдан ўтказилмагани сабабли «Бёрнли» шанба куни «Линкольн»га қарши ўйинда 14 нафар футболчисиз қолади. Агар Жош Каллен ҳам тайёр бўлмаса, бу рақам 15 нафаргача етиши мумкин, — деб ёзган Скрафтон.

Қайд этилишича, учрашувни ўтказиб юбориши аниқ бўлганлар рўйхатига Бен Эймос, Анел Ахмедходжич, Йордан Байер, Башир Хамфрис, Шуранди Самбо, Ханнибал Межбри, Аарон Рэмзи, Джейдон Банел, Якоб Бруун Ларсен, Майк Трезор, Зеки Амдуни, Эшли Барнс, Майкл Обафеми ва Жейми Варди кирган.

Ҳужум чизиғида бир вақтнинг ўзида бир нечта футболчининг йўқлиги Дастан Сатпаевнинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимолини оширади. Қозоғистонлик форвард яқинда сон орқа қисмидаги жароҳатдан тўлиқ тикланди. У «Вулверхэмптон»га қарши ўтган ўйинда 30 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

«Линкольн Сити» — «Бернли» учрашуви 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!