
"Сатурн" октагонни "портлатди"
Айни пайтда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Octagon 70" турнири бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарган Оғабек Абдумўминов "Сатурн" туркманистонлик Ширгелди Мырадовга қарши октагонга кўтарилди. Дебют жанги бўлишига қарамасдан "Сатурн" ажойиб ҳаракат қилди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир вакилимиз Муҳиддин Мамажонов ва тожикистонлик Фазлиддин Мадрахимов ўртасидаги реванш кутмоқда.
Фикрлар