Саудия Арабистони клуби яна бир юлдузга супер маош таклиф қилмоқда

Саудия Арабистони чемпионати яна бир юлдуз ҳужумчи билан бойиши мумкин. "Mail Sport" нашри хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" шартномаси тугашига бир йил қолган "Атлетико" ҳужумчиси Альваро Моратанинг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбада айтилишича, “Ал-Ҳилол” футболчи учун 26 миллион евро товон пули тўлашга тайёр. Боз устига, Моратанинг ўзига йилига 47 миллион маош билан шартнома таклиф қилишган.

Илгари Альварога Италиянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди ва ҳужумчи мўмайгина "соққа"ли таклифга қарамай Саудия Арабистонига ўтишга рози бўлиши ҳозирча ҳақиқат эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!