Саудия Арабистони терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Маълумки, Ўзбекистон дзюдо федерацияси дунё давлатлари билан кенг ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйган. Ушбу ҳамкорлик доирасида турли мамлакат терма жамоаларининг халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиб келинмоқда. Шу кунгача Тошкентда Грузия, Франция, Россия, Словения, Тожикистон, Қозоғистон, Миср каби ўндан зиёд давлатлар дзюдо терма жамоаларининг машғулотлари ўтказилди. Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари Грузия, Исроил, Альбания сингари давлатларда ташкил этилган машғулотларда қатнашишди.

Бугун тонг саҳарда эса юртимизга дзюдо бўйича Саудия Арабистони терма жамоаси етиб келди. Исмоил Сиддиқ бошчилигидаги делегация таркибидан 20 киши жой олган бўлиб, уларнинг 15 нафарини дзюдочилар ташкил этади. Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий Дани Жорж. Шунингдек, Раниа Салваж мураббийлигидаги аёллар терма жамоаси ҳам Тошкентда машғулот ўтказади. Саудияликларнинг ўқув-машғулот йиғини 15 октябрга қадар давом этади.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!