Саудия Арабистони терма жамоаси устози Францияда иш бошлаши мумкин
Франциянинг “Ницца” клуби раҳбарияти жамоага янги бош мураббий қидирмоқда.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, уларда ҳозирча 2 та номзод бор. Булар: "Спартак"нинг собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско ва Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар.
Шу ҳафтада ушбу мутахассисларнинг вакиллари ва “Ницца” раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, айни дамда “Ницца” Франция чемпионатида 10-ўринда бормоқда.
Фикрлар