Саудия Арабистони терма жамоаси устози: Россиянинг қандай ўйнашини яхши биламиз
Ads

Хабарингиз бор эртага Россияда ЖЧ-2018 мусобақаси расман старт олади. Очилиш учрашувида мезбон Россия Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс юритади. Бугун ҳар иккала терма жамоалар мураббийлари ўртасида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Унда иштирок этган саудияликлар устози Хуан Антонио Пицци ўзининг эртанги ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳимиздаги энг қийин рақиб ким? Россия. Лекин биз эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз рақибимизнинг камчиликлари ва кучсиз жиҳатларини яхши биламиз. Уларнинг қандай ўйин кўрсатиши бизга ойдек равшан. Бизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори даражада. Олдимиздаги мақсадимиз эса Россияни мағлуб этиш. Кейинги режаларимизга эртанги ўйиндан сўнг аниқлик киритамиз”, - дейди Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.