
Саудия Суперкубоги. "Ал-Ахли" "Ан-Наср"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди, Роналду эса яна совринсиз қолди
Саудия Суперкубогидан ўрин олган "Ал-Ахли" - "Ан-Наср" ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Беллашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса "Ал-Ахли" 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни боши узра кўтарди.
Дастлаб тўқнашувнинг 41-дақиқасида Криштиану Роналду пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни очган эди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Франк Кесси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасида эса "Интер"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Брозович жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ, 89-дақиқада Ибанес яна ҳисобни тенглаштирди.
Маълумот ўрнида, Роналду ушбу беллашувдаги голи орқали 4 клуб сафида 100 тадан зиёд гол урган ягона футболчига айланди.
- С. Аравия - Суперкубок
- Final

Аль-Наср
- Cristiano Ronaldo 41'
- Marcelo Brozović 83'
23.08.2025 17:00

Аль-Ахли
- Franck Kessié 45'
- Roger Ibañez 89'
Комментарии