Саудия Суперкубоги. Роналду тўлиқ ўйнаган, Машарипов эса захирадан майдонга тушган баҳсда "Ан-Наср" мағлуб бўлди
Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Ан-Наср" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 15-дақиқада Ромариньо ҳисобни очди. 43-дақиқада Ҳамидуллоҳ фарқни иккитага етказиб қўйди. 67-дақиқада Талиска ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунига яқин Шанкити гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Ан-Наср" финал йўлланмасидан қуруқ қолди.
Фикрлар