Саудия Арабистони клублари бир қанча юлдузларни ўз таркибига қўшиб олишда давом этади. Жамоалар нафақат футболчиларни эркин агент сифатида олиб келяпти, балки улар ўйинчиларни сотиб олишга ҳам уринмоқда. Рубен НевешСергей Милинкович-Савич ва Калиду Кулибали каби футболчиларнинг ташрифига яхшигина пуллар сарфланди. Саудия клубларининг тўхташ нияти йўқ. Қизиқарлиси, "Ливерпуль"дан кетганлар ва клуб вакилларига ушбу мамлакатнинг жамоаларидан таклифлар бор. Умуман олганда, Саудияга йўл олаётганларнинг кўпчилиги АПЛ футболчиларидир.

Фабиньо - "Ал-Иттиҳод".

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси "Ал-Иттиҳод"га ўтишга яқин турибди. Саудия клуби ва бразилиялик футболчи ўзаро келишиб олди. Фабиньо билан 3 йиллик битим имзоланади. Эндиликда иккала жамоа музокараларни бошлаши керак. Ушбу трансфер тахминан 40 миллион фунтга амалга ошиши мумкин. Шунингдек, 30 ёшли ярим ҳимоячи Германияга "Ливерпуль" билан учиб кетмаслиги маълум бўлди. У тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Саудияга йўл олади. Мерсисайдликлар эса Фабиньонинг ўрнини тўлдириш учун бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида "Саутгемптон"дан Ромео Лавия фаворит бўлиб турибди. 19 ёшли инглиз учун "авлиёлар" камида 40 миллион фунт талаб қилмоқда. 

Image

Жордан Хендерсон - "Ал-Иттифоқ".

"Ливерпуль"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Хендерсон ҳам клубни тарк этишга қарор қилди. У ўзига унчалик бегона бўлмаган Стивен Жеррард билан биргаликда ишлаш арафасида турибди. Англиялик мутахассис ва Жордан 2011-2015 йиллар оралиғида "Ливерпуль"да тўп тепган. Ярим ҳимоячи учун келаси мавсум мавҳумроқ бўлиб турганди. Сабаби, раҳбарият Доминик Собослаи ва Алексис Макаллистер трансферларини амалга оширди. Бу иккита ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан асосий таркибдан жой олиши кутилмоқда. Шундай экан, Хендерсонни ушлаб қолиш учун кўп ҳам ҳаракат қилмаяпти. Жордан "Ал-Иттифоқ" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Унинг янги жамоасидаги маоши ҳафтасига 700 минг фунт бўлади. "Ливерпуль" эса 20 миллион фунт истамоқда. Саудияликлар бу нархни тушириш ниятида. Музокаралар давом этмоқда.

Image

Риёд Маҳрез - "Ал-Аҳли".

Яқиндагина ўз таркибига Роберто Фирминони қўшиб олган "Ал-Аҳли"нинг кейинги мақсади Риёд Маҳрезни сотиб олишдир. Инсайдер Руди Галеттининг сўзларига кўра, жазоирлик вингер Саудия клубига ўтишга рози. Аввалроқ, у таклифни қабул қилишга иккиланаётганди. Аммо футболчи бир неча кун олдин қарор қилиб бўлди. "Манчестер Сити" ҳали жавоб бергани йўқ. Аммо клуб ким кетишни истаётган бўлса, уни қўйиб юборишга тайёр. Шунчаки раҳбарият айни дам Кайл Уокернинг "Бавария"га ўтиши ва унинг ўрнига Бенжамен Паварни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу трансферлар амалга ошиб бўлгачМаҳрез масаласи бўйича музокаралар бошланади. "Ал-Аҳли" Риёд учун 30 миллион фунт таклиф қилмоқчи.

Image

Томас Парти - "Ал-Аҳли".

Парти "Арсенал"даги ўрнини тобора йўқотиб бормоқда. "КанонирларДеклан Райсни сотиб олганидан кейин ганалик футболчи захирада кўп вақтини ўтказиши мумкин. Унга Саудиядан ташқари Италиядан ҳам қизиқишлар бор. Агарда "Арсенал"га ёқадиган таклиф келса, клуб уни қўйиб юборишга тайёр. Лондонликлар бу трансфердан 30 миллион евро ишлаб олишни режа қилган. Айни вақтда футболчи келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. У клубни тарк этишга рози бўлса, фаолиятини Саудияда давом эттириш эҳтимоли йўқ эмас. Бир қанча жамоалар уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. "Ал-Аҳли", "Ал-Ҳалиж" ва "Ан-Наср"лар асосий курашда бор. Бу клублар 30 миллион евро тўлашга тайёр, лекин ҳали сўнгги қарор қабул қилинмагани учун ҳаракатни бошлашгани йўқ. 

Image

Александар Митрович - "Ал-Ҳилол".

"Фулхэм"нинг айни пайтдаги энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланган Митрович ҳам Саудиядан чақирув олди. 28 ёшли серб якунига етган мавсум 28 та ўйинда 19 та голда иштирок этди. Ҳужумчи "Ал-Ҳилол"га ўтишга розилик билдирган. Аммо ҳали "Фулхэм" билан келишув амалга ошмади. Клуб 30 миллион фунтлик таклифни рад қилди. Тез орада иккинчи таклиф юборилиши кутилмоқда.  

Image

Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин бўлган футболчилар кундан кунга ортиб бормоқда. Аслини олганда Бернарду Силва, Ромелу Лукаку ва Муҳаммад Салоҳ каби футболчиларга ҳам таклифлар бор. Аммо мазкур ўйинчиларнинг Саудия Арабистонига ўтиш эҳтимоли паст.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!