Сауль Альварес Геннадий Головкиндан чемпионлик камарларини тортиб олди

Лас-Вегасдаги “T-Mobile Арена”сида профессионал бокс кечаси ташкил қилинди. Кечанинг асосий қарама-қаршилигида сайёрамизнинг энг кучли боксчиларидан мексикалик Сауль Альварес (49-1-2, 34 КО) ва қозоғистонлик Геннадий Головкин (37-0-1, 34 КО) иккинчи марта ўзаро тўқнаш келишди.

Бу боксчиларнинг 2016 йил 16 сентябр куни бўлиб ўтган тўқнашувида кучлар тенг келган. 114-114, 118-110 (Альварес устунлиги), 115-113 (Головкин устунлиги).

Реванш жанг якунларига кўра, ҳакамлар 115-113, 115-113 ва 114-114 ҳисобларида Альвареснинг ғалабасини қайд этди.

Бугунги жангда улар ўрта вазнда WBC, WBA ва IBO чемпионлик камарлари учун кураш олиб боришди. Шунингдек, ғолиб "The Ring" журнали бўйича вақтинчалик чемпионлик камарига эга бўлди.