Саутгейт 29-дебютантни майдонга туширди

"Лестер" клуби футболчиси Жеймс Мэддисон Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Черногория (7:0) га қарши беллашувда Англия терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди.

Ярим ҳимоячи баҳснинг 56-дақиқасида Алекс Окслейд-Чемберлейннинг ўрнига майдонга туширилди.

Маълумот учун, Мэддисон Англия терма жамоаси либосини кийган 1245-футболчига айланди ва шу қаторда, Саутгейт қўл остида дебют қилган 29-футболчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!