Саутгейт Англия терма жамоасига яна ҳам кўпроқ аёлларни жалб этмоқчи
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт терма жамоа штабига бундан ҳам кўпроқ аёлларни таклиф қилиш ниятида эканлигини айтди.
"Англия футбол ассоциациясида 38% ишчиларни аёллар ташкил этганидан хурсандман. Бир куни қизим менга қизларнинг бу соҳада ишлаши яхши эканини айтди. Бу суҳбат мен учун келажакда унга қандай имкониятлар очмоқчи эканлигимни эслатади", - деди Саутгейт.
Шунингдек, у Англия футбол муҳитида ўзини кўрсатиш истагини билдирган ҳар қандай инсонга бу имкониятни бериш кераклигини ҳам таъкидлади.
Маълумот учун, 51 ёшли Саутгейт Англия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар