Саутгейт Англиянинг ёш юлдузларини ўйиндан четлатди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт эртага Уэльс терма жамоасига қарши бўладиган учрашувда ҳужумчи Тэмми Абрахам, ҳимоячи Бен Чилуэлл ва ярим ҳимоячи Жейдон Санчони ўйнатишдан воз кечди.
Бунга учала футболчи пандемия вақтида интизомни бузиб, Абрахамнинг туғилган кунини нишонлагани сабаб бўлди. Футболчилар жамоа раҳбариятидан узр сўраган.
- Мен уйга келганимда оиламдагилар яқин дўстларимни меҳмонга чақириб, енга сюрприз тайёрлаганига гувоҳ бўлдим. Тўғриси, уларнинг бу ниятидан бехабар эдим. Мен қоидаларга амал қилишим кераклигини яхши биламан. Бўлган воқеадан қаттиқ афсусдаман, - деди Абрахам.
Аввалроқ, Англия терма жамоасининг икки футболчиси Фил Фоден ва Мэйсон Гринвуд меҳмонхонага қизларни таклиф қилиб, карантин талаблари ва интизомни бузган эди.
Айни пайтда Абрахам, Санчо ва Чилуэллнинг Миллатлар лигаси турнири доирасида 11 октябрь куни Бельгия ва 14 октябрда Данияга қарши ўтказиладиган уй учрашувларидаги иштироки ҳам сўроқ остида турибди.
Фикрлар