Саутгейт бугун етакчи футболчиларга дам олиш имконини беради
Ads

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар лигаси ярим финал босқичи доирасида Голландияга қарши кечадиган учрашувда таркибда ротацияга қўл уриши мумкин. The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, мутахассис ЕЧЛ финалида тўп сурган "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" аъзоларига дам олиш имконини бермоқчи.

"Шпорлар" сафидан Дэнни Роуз, Эрик Дайер, Деле Алли ва Гарри Кейнлар "уч шерлар" таркибига жалб этилган. "Қизиллар"дан эса Трент Александер-Арнольд, Жозеф Гомес ва Жордан Хендерсон Англия терма жамоасига жалб этилган.

Маълумот учун, Голландия - Англия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.