Саутгейт истеъфога чиқмоқчи эмас

Гарет Саутгейт Евро-2024гача Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб қолмоқчи.

The Telegraph хабарига кўра, 52 ёшли мутахассис Англия терма жамоасида қолишга қарор қилган. Саутгейт Рождество олдидан ўзининг ушбу қарори ҳақида Англия футбол ассоциацияцсини хабардор қилиши кутилмоқда.

Мураббий Евро-2024 якунига қадар тузилган шартномасидан тўлиқ фойдаланишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Саутгейт қўл остида ЖЧ-2018 ярим финалига чиқди ва Евро-2020 финалида ўйнади. ЖЧ-2022да эса чорак финалда Францияга (1:2) мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!