Саутгейт: Менимча, бу сафар финалга чиққанимизни камроқ нишонладик
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт миллий терма жамоанинг Евро-2024 финалига чиқиши ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
“Бу бутунлай бошқача туйғу [Эвро-2020 финали билан солиштирганда]. Ҳозир биз жамоа сифатида янги даврдамиз, бироқ бизда иккита йирик турнир тажрибаси бор.
Менимча, бу сафар финалга чиққанимизни камроқ нишонладик. Аммо бу (финалга чиқиш) биз учун одатий ҳолга айланган деб айта олмайман, лекин барибир бу ҳолат бироз оддийроқ бўлиб қолди. Англия терма жамоаси тарихини ҳисобга олсак, бу кулгили туюлиши мумкин”, - деди Саутгейт BBC’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 финалида Англия терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 14 июль куни бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи қарама-қаршилик Берлинда Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади. Учрашувнинг бош ҳаками вазифасини франциялик Франсуа Летексиер бажаради.
Фикрлар