Сайёрамизнинг энг бадавлат клуби қайси?

Яқиндагина «The Athletic» нашри ажойиб статистикани тақдим этди. Ушбу суратда энг қиммат таркибга эга клублар ўрин эгаллаган. Ҳаво ранг ушбу таркибни шакллантириш учун сарфланган пулларнинг ҳажмини билдирса, тўқ кўк таркибнинг айни дамдаги умумий трансфер нархини кўрсатиб туради.

pdf

Эътиборлиси шундаки, бу рўйхатда «Ливерпуль» бошқалардан анча илгарилаб кетгани яққол кўриниб турибди. Мерсисайдликлар футболчиларни арзонроқ нархда олиши ва уларни суперюлдузга айлантириши эвазига рўйхатда етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, «Энфилд» эгалари академиясидан чиққан футболчилар ҳам бу статистиканинг яхшиланишига асосий сабаб. Биргина Трент Александер-Арнольднинг жамоада эканлиги сўзимизга исбот бўла олади.

Сўнгги йилларда «Ливерпуль» «Астон Вилла» билан деярли бир хил суммани трансферлар учун сарфлаган бўлса-да, таркибнинг умумий қиймати борасида бирмингемликлардан анча илгарилаб кетган.

Бундай ривожланиш ортида жамоанинг спорт директори – Майкл Эдвардснинг тутган ўрни беқиёс. Тўғри, Майкл ўзининг 10 йиллик фаолияти давомида қўпол хатоларга йўл қўйди. Аспас, Боринни, Балотелли, Кэррол сингари футболчилар унинг ғоялари асосида харид қилинган эди. Тан олиш лозим, Майкл ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқарди ва иш унумини бир неча баробар оширишга муваффақ бўлди. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, Майкл Брендан Рожерс билан бир неча бор жанжаллашиб қолган экан. Мураббий ўзи танлаган футболчиларни жамоага олиб келиш учун раҳбариятга бир неча бор босим ўтказгач, Балотелли ва Лазар Маркович сотиб олинган. Рожерс билан келиша олмаган Майкл Юрген Клопп билан яқиндан алоқа ўрнатишга қарор қилди. У билан хоналарини ёнма-ён жойлаштирди. Шу тариқа, клуб спорт директори мураббий ва жамоа футболчилари билан дўстона алоқа ўрнатди.

лаущклщкулащка

Эътиборлиси шундаки, Салоҳ трансферига аввал бошидан Клопп қарши бўлган. Мураббий Юлиан Брандтни клубга олиб келмоқчи эканлигини айтади. Майкл эса, ўз дўстини Салоҳнинг трансферига кўндиради. Эдвардс омадсиз стартга қарамай, ўз ҳаракат йўналишини ўзгартиришга улгурди. У айнан трансферларни таҳлил қилувчи катта жамоани йўналтирди. Улар футболчиларни ва бошқа чемпионатдаги иқтидорларнинг ўйинини таҳлил қилиши ва уларнинг қай бири клуб фалсафасига мос эканлигини аниқлаб бериши лозим. Бу лойиҳа тез орада ўзининг маҳсулини берди.

лукщлщуклщкущлук

Бундан ташқари, Эдвард клубнинг узоқ йиллик анъаналарига чек қўйишга қарор қилди. «Ливерпуль» жамоаси Жанубий Америка ва Европа чемпионатларини кузатиб бориш учун ҳар бир лига учун биттадан скаут йўллар эди. Янги спорт директори эса, лигадаги скаутлар сонини бир неча баробар кўпайтирди. Шу тариқа, улар ўртасида соғлом рақобат пайдо бўлди. Бу иш унумининг кескин кўтарилишига сабаб бўлди. Авваллари мотивациясиз фаолият олиб борган мутахассислар ишга қаттиқ берилишга мажбур бўлишгани турган гап. Бундан ташқари, жамоа ўз скаутлари учун махсус ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишни бошлади. Уларга Клоппнинг ўйин схемасига мос тушувчи футболчилар қандай бўлиши ҳақида тушунча берилди.

цулщлщцулщлувц

Тўғриси, бугунги «Ливерпуль»нинг ҳар жабҳада улкан ғалабаларга эришаётгани ортида кўплаб инсонларнинг меҳнати мавжуд. Улар орасида доимо сояда қолиб кетувчи Майкл Эдвардсни алоҳида эътироф этиш лозим. 30 йиллик танаффусдан сўнг, мерсисайдликлар АПЛ тожини қўлга киритганидан хабарингиз бор. Совринни тантанали қабул қилиб олиш жараёнида Вудворд ҳар доимгидек иштирок этмади. У ЕЧЛ олтин медаллари топширилган учрашувда ҳам VIP сектордан ўйинни томоша қилган ва мухлислар қаршисида кўриниш бермаган эди. Ҳозирда, клуб оғир аҳволга тушиб қолгандек, бироқ бу вақтинчалик ҳолат. Сабаби, клубнинг жонкуяр раҳбарлари вазиятдан чиқиб кетишнинг энг фойдали йўлини излашда давом этишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!