Се Су-Вей: Кучлироқ рақиб борми?

Мусобақаларда Тайвань шарафини ҳимоя қиладиган Се Су-Вей Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" мусобақасини ғалаба билан бошлади.

Се "Катта дубулға" мусобақаларининг биринчиси бўлган мазкур чемпионатнинг илк босқичида швейцариялик Штефани Фогелени 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.

Энди Австралия очиқ чемпионатида Се Су-Вей беларуслик Виктория Азаренко, ёкит германиялик Лаура Зигемундга қарши кортга чиқади.