Седрик Думбе:"Ҳаммаси жуда кулгили !!!"
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ Glory чемпиони ва амалдаги PFL жангчиси Седрик Думбе(5-0) UFC га муваффақиятсиз ўтганидан афсусда эмаслигини айтди.
“Ҳаммаси жуда кулгили. Кўп нарса биз ўйлагандек бўлмади. Бу уларнинг хатоси, мен ҳеч нарса йўқотмадим. Бу ҳақиқат. Сабабсиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Эртага нима бўлишини ҳеч қачон билмаймиз, лекин мен UFC да қатнашмаслигимга 90 фоиз ишончим комил. Мен 20 ёшда эмасман. Унчалик ёш жангчи ҳам эмасман. Ўйлайманки, мен фаолиятимнинг бошланишидан кўра охирига яқинроқман, шунинг учун UFC га қатнашишим даргумон”, - деди франсуз.
Эслатиб ўтамиз, Седрик аллақачон UFC билан шартнома имзолаган ва ташкилотдаги дебютини ўтказиши керак эди, бироқ ўшанда Франсия атлетика комиссияси тажрибаси камлиги сабабли унга жанг ўтказишга рухсат бермаганди. Натижада Думбе дебют қилмай UFC ни тарк этди ва PFL билан шартнома имзолади.
Фикрлар