Семеньо "Манчестер Сити" сафидаги тўртинчи голини урди
Антуан Семеньо "Манчестер Сити" таркибидаги тўртинчи голини киритди.
"Шаҳарликлар" вингери АПЛ 24-тури доирасида "Тоттенxэм"га қарши учрашувнинг 44-дақиқасида (2:2, иккинчи бўлим) гол урди.
Шу тариқа, Семеньо "Манчестер Сити" сафида барча мусобақалар доирасидаги 5 ўйиннинг 4 тасида гол уришга муваффақ бўлди. Англия Премьер-лигаси 1992/93 мавсумда ташкил этилганидан бери "Манчестер Сити" тарихида бундай натижага фақат Эммануэль Адебайор эришган эди — у 2009 йилда шу кўрсаткични қайд этган.
Фикрлар