Сен бўлмасанг бошқаси

"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчонинг трансфери альтернативини топиб қўйди.

Санчонинг Англияга трансфери "қизил иблислар" учун 100 миллион еврога тушиши мумкин. Шу сабаб макунианликлар "Ювентус" форварди Федерико Бернардески номзодини ҳам кузатиб бормоқда.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, МЮ ва "Ювентус" мутасаддилари бўлажак трансфер шартларини муҳокама қилган. Унга кўра, 26 ёшли футболчининг трансфери 30 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсумда Бернардески барча турнирларда 24 ўйинда битта гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)