Сенга жой йўқ, кетавер! Легионер трансферга қўйилди
«Наполи» яқин ҳафталарда Ноа Ланг билан хайрлашиши мумкин. Голландиялик ярим ҳимоячига клуб раҳбарияти жамоада жой топиб беролмаётгани сабаб, уни сотиш ёки ижарага бериш вариантларини фаол кўриб чиқмоқда, деб ёзади vi.nl нашри.
Бир йил аввал неаполликлар Нидерландия терма жамоаси аъзосини ПСВдан тахминан 28 миллион евро эвазига олиб келган эди.
Аммо Ланг «Наполи» таркибида ўзини тўлиқ намойиш эта олмади. Антонио Конте қўл остида ҳам у асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллай олмади ва натижада «Галатасарай»га ижарага юборилди.
Хабарларга кўра, «Наполи» футболчини яна ижарага беришга тайёр, аммо шартномага мажбурий сотиб олиш бандини киритишни талаб қилмоқда. Бу банд муайян шартлар бажарилган тақдирда ишга тушади.
Манбаларга кўра, Ноа Лангни тахминан 25 миллион евро атрофидаги сумма эвазига тўлиқ сотиб олиш имкони ҳам мавжуд.

Фикрлар