Сени давринг тугади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

​Ҳар бир яхши нарсанинг охири бор. “Тулуза” клуби бош мураббий Карлес Мартинес Новелл билан ҳамкорлик мавсум якунида тўхтатилишини расман тасдиқлади. Дастлаб мураббий ёрдамчиси сифатида келган испаниялик мутахассис, кейинги мавсумдан асосий жамоани ўз қўлига олган эди. У клубни жами учта тўлиқ мавсум давомида бошқариб, барча мусобақаларда 118 та ўйинда майдонга туширди.

​Унинг клубдаги фаолияти, айниқса, 2023 йилда Франция кубогини қўлга киритишда (штаб аъзоси сифатида) ҳамда кейинчалик жамоани Европа ареналарига олиб чиқиб, “Тулуза”ни Франция футболида барқарор жамоага айлантиргани билан эсда қоладиган бўлди.

Клуб раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу қарор умумий қайта ташкил этиш жараёни доирасида қабул қилинган бўлиб, мураббийнинг сифатли меҳнати ва ҳар кунги фидойилиги юқори баҳоланган.

​Расмий баёнотда “Тулуза” раҳбарияти Мартинес Новеллнинг профессионаллиги, садоқати ва меҳнатини алоҳида эътироф этди. Клуб мутасаддилари Оливье Клоарек ва Виктор Бежани мураббий билан ўртадаги инсоний муносабатлар ва ўзаро ҳурмат юқори даражада бўлганини таъкидлашди.

Ўз навбатида, каталониялик мутахассис ҳам раҳбарлар, футболчилар, мухлислар ва барча-барчага миннатдорлик билдирди ва ўтган уч йилни “жуда гўзал ва ҳиссиётларга бой” давр деб атади.

Новелл “Тулуза”ни ўз миссиясини бажарган ҳолда ва унутилмас хотиралар билан тарк этмоқда. Клуб эса энди ўз тарихида янги саҳифа очишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!