"Сени соғинаман, "колхозчи"

"Зенит" ярим ҳимоячиси Магомед Оздоев "Байер" билан шартнома имзолаган жамоадоши Сардор Азмун билан хайрлашди. 

"Орзунгиз томон боринг. Сени соғинаман, "колхозчи", - дея ёзди Магомед ўз инстаграмдаги саҳифасида. 

Азмун бунга жавобан шундай деди: "Зенит"нинг барча футболчилари, мураббийлари ва "колхозчи" мухлислари менинг қалбимда абадий қолади". 

Эслатиб ўтамиз, "колхоз" Азмуннинг севимли сўзи бўлган. У машғулотлар пайтида жамоадошларига ҳазил тариқасида "колхозник", дея мурожаат қиларди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!