Сенсация! Ҳасанбой Дўсматовнинг принципиал рақиби қозоғистонлик Сакен Бибоссинов мусобақани тарк этди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун -51 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Сакен Бибоссинов ҳиндистонлик Дипак Дипак билан рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган жангда кутилмаганда амалдаги жаҳон чемпиони Сакен Бибоссинов арифметик ҳисоб-китобларга кўра имкониятни бой бериб қўйди - 2:3.
Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматовни ўтган жаҳон чемпионатида мағлуб этган боксчи чемпионатни тарк этди.
Шунингдек, Рио-2016 Олимпиадасида Ҳасанбой Дўсматов билан финалда дуч келган колумбиялик Юбержен Мартинес ҳам Хитой Тайпейилик Ту По Вейга имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар