Серена Уильямс Лондонда қуруқ кетмоқчи эмас
Ads
Америкалик теннисчи Серена Уильямс "Уимблдон" турнирининг ярим финалида чехиялик Барбора Стриковага қарши кортга чиқди.

Қарийб бир соат давом этган ўйинда Серена рақиби устидан 6:1, 6:2 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди С.Уильямс мусобақанинг бош соврини учун ўтадиган ўйинда руминиялик Симона Халеп билан рақобатлашади. Мазкур учрашув эртага 13 июль куни ўтказилади.