Серена Уильямс ўзига кела олмаяпди

Америкалик Серена Уильямс ўз юртида ўтаётган "Miami Open - 2018" турниридаги иштирокини эрта якунлади.

Мусобақанинг биринчи даврасида Серена япониялик Наоми Осакага қарши кортга чиқди ва 3:6, 2:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа ғалаба қозонган Наоми нуфузли турнирнинг иккинчи даврасида украиналик Элина Свитолинага қарши рақобатлашадиган бўлди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)