Серена Уильямснинг ўпкасида муаммо бор!
Тажрибали ва кўплаб совринларни қўлга киритган теннисчи – Серена Уильямс пандемия сабаб юзага келган карантин ҳақида қуйидагича гапирди.
"Мен кўп вақтимни уйда ўтказмоқдаман. Март ойидан бери ҳеч ким билан алоқа ўрнатмадим. Менинг нафас йўллари билан боғлиқ муаммоларим бор. Шу сабабли коронавирусга чалиниб, ҳалок бўлишдан қўрқаман. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонгим келяпти.
Кўчага чиққан вақтимда ёнимда 50 дан ортиқ юз ниқобларини олиб юраман ва уларни тез-тез алмаштираман. Теннис ўйнашни яхши кўраман, лекин саломатлик ҳаммасидан муҳим", - дейди Серена.
Фикрлар