Сергеевнинг БААдаги ишлари якунига етдими?
Ads

Хабарингиз бор  ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини БААнинг “Ал-Дафра” клуби давом эттириб келаётган эди. SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, футболчи нинг шартномаси якунига етган ва эркин  агентга айланган.

Боз устига мавсум якунларига кўра, олий  дивизионда қолишни уддалаган “Ал-Дафра” аллақачон янги мавсум учун икки  нафар ҳужумчи билан шартнома имзолашга улгурган.  Жумладан, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидаги ўйинлари билан кўпчиликка таниш бўлган уругвайлик Николас Милес “Ал-Дафра” билан 3 йиллик  шартнома имзолади  ва айнан Сергеев тўп сурган 10-рақамни ўзиники қилди.

Маълумот учун,  мавсум ўртасида “Ал-Дафра” сафига бориб  қўшилган Сергеев ушбу жамоа сафида 10 та беллашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб,  1  бор ҳакам томонидан огоҳлантирилди.